Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ВИНКЛЕР СПРИГИНИЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бир йиллик туксиз ўт. Пояси оддий, узунлиги 10–40 см. Барглари этли, бутун, бандли, чўзиқ-ланцетсимон, ўткир қиррали. Косачабарглари чўзиқ-чизиқли, бинафшаранг, юқори четлари оқиш пардали, узунлиги 7–10 мм. Гулбарглари қирмизи-бинафша рангда бўлиб, косачабарглардан 2–2,5 марта узун, узун бандли. Мевабандининг узунлиги 5 мм. Қўзоқчалари чўзиқ, ясси, ўроқсимон эгилган, узунлиги 4–8 см, эни 2 мм, калта тумшуқчаси томон ингичкалашган. Март–апрель ойида гуллаб, меваси май ойида етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятида.

Ўсиш шароити

Кул ранг, бўз тупроқларда ўсади.

Сони

Оқтош атрофидаги тепаликларда бу турнинг 200 га яқин тупи сақланиб қолган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Тоғ этакларининг қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштирилиши ва чорва молларининг кўплаб боқилиши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.