Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ГОРДЯГИН ҚАТРОНИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Жануби-ғарбий Помир-Олойдаги жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50–70 см га етадиган, кўп пояли, поясининг асоси ҳурпайган, дағал тукли, кўп йиллик ўт. Поясининг остки қисмидаги барглари узун бандли, турли даражада ўйилган, тухумсимон ёки лирасимон, кичик бўлакларга ажралган. Тўпгуллари рўваксимон, узун шохчали. Гуллари тўқ сариқ рангли. Қўзоқчасининг юқори бўғими эллипссимон, силлиқ. Апрель ойида гуллаб, меваси май ойида етилади.

Тарқалиши

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари: Ғузор, Тўдадашт, Гулчадашт атрофидаги тепаликларда тарқалган.

Ўсиш шароити

Эфемер, эфемероидлар орасида, шағалли ва гипсли қизил тупроқларда ўсади.

Сони

Ғузор атрофидаги тепаликларда бу турнинг мингга яқин туплари сақланиб қолган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Тоғ этакларининг қишлоқ хўжалиги учун ўзлаштирилиши ва чорва молларининг кўплаб боқилиши туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида ўстириш учун қилинган ҳаракат натижасиз тугади.

Муҳофаза чоралари

Алоҳида муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.