Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОЛЬГА ЛЕПИДИУМИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Нурота тизмасининг камёб эндемик тури.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик ўт ўсимлик, илдизпояси тик, йўғонлашган. Пояси 30–70 см баландликда, туксиз, анча йўғон, юқори қисми шохланган. Барглари туксиз, кулранг, этли. Илдиз бўғзидаги барглари йирик, кенг тухумсимон ёки деярли юмалоқ, пастки қисми торайган, кенг қанотчали бандга эга. Поядаги барглари тухумсимон, бандсиз, секин - аста кичрайиб боради. Гуллари кўп гулли ўсимликнинг тепа қисмидаги шингилларда мураккаб рўвак ҳосил қилиб ўрнашган. Гултожи оқ, узунлиги 8–9 мм. Косачабаргларидан 2 баравар узун. Қўзоқчаси очилмайдиган, тескари тухумсимон, узунлиги 16–20 мм, эни 8–10 мм, сал қабариқли, пишганлари осилиб туради, узун ва қайрилган мева-бандида ўрнашган. Апрель ва майнинг бошларида гуллаб, меваси май–июнда етилади.

Тарқалиши

Жиззах вилояти: Нурота тоғ тизмасининг марказий қисмида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тош-чағиртошли, тошли-майда чағиртошли тоғларнинг ўрта қисмидаги шимолий ва ғарбий ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда жуда кам, тарқоқ ҳолда бир неча тупдан то ўнлаб ўсимликкача таркиб бўлган кичиккичик популяциялар учрайди. Умумий сони 1000 тупга яқин.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўсимликларнинг кичик майдонларда ўсиши, шароитга унча мослашмаганлиги, маҳаллий аҳоли томонидан илдизпояларининг кавлаб олиниб, доривор маҳсулот сифатида ишлатилиши туфайли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Нурота қўриқхонасида муҳофаза қилинади.