Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЮРАКСИМОН ТОРОЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Қизилқум ва Устюртда тарқалган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 40 см гача етадиган, поялари кўп бошчали, кўп йиллик ўт. Илдиз бўғизи тўкилиб кетган эски барг бандларининг пардали қолдиқлари билан ўралган. Поялари 2–3 та ва ундан ҳам кўпроқ, туксиз, шохланган. Барглари қалин тукли, поянинг асосида ўрнашганлари кўп, тескари тухумсимон, тўмтоқ, йирик тишли ёки патсимон бўлинган, бандига қараб ингичкалашиб боради. Гуллаган пайтида шингили тиғиз, мевалаш даврига бориб сийраклашади. Косача барглари юмалоқ, тўмтоқ, ташқи томони тукли. Тожбарглари оқ рангли. Меваси тухумсимон қўзоқ шаклида. Уруғи майда, қўнғир рангли. Апрель–май ойларида гуллаб, меваси май–июнда етилади.

Тарқалиши

Қорақалпоғистон, Навоий ва Бухоро вилоятлари: Қизилқумдаги қолдиқ тоғлар (Қулжуқтоғ, Бўкантоғ ва Султонувайс)да тарқалган.

Ўсиш шароити

Қолдиқ тоғлардаги ола жинсли, шағалли ва қумли тупроқларда тарқалган.

Сони

Маълум эмас. Якка-якка ва 3–5 тупдан иборат тўплар ҳосил қилиб ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўсимлик уруғлаган вақтда чорва молларининг кўплаб боқилиши унга айниқса жиддий шикаст етказади.

Маданийлаштириш

Чўл яйловлари унумдорлигини ошириш мақсадида кўп йиллик, сершира емхашак ўсимликлари етиштиришни кўпайтириш ЎзР ФА Қизилқумдаги тажриба станциясида экиб ўстирилмоқда.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.