Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЧИМЁН СОХТА КЛАУСИЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Тянь-Шанга мансуб жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30–50 см, баъзан 100 см гача етадиган узун, оддий ва қисқа безчасимон туклар билан қопланган икки йиллик ўсимлик. Пояси асосидан шохланган. Ёпирма барглари кўп, тескари наштарсимон, бандли. Гуллари қўнғир тусда, томирлари бинафша ранг, узунлиги 9–11 мм. Қўзоғи ясси, тасбеҳсимон кўринишда, пояга ёпишган, узун тумшуқчали. Июнь-июль ойларида гуллаб, меваси августда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Фақатгина Чотқол тизмасида тарқалган. Шунингдек, Қирғизистонда ҳам ўсади (Сандалош тизмаси).

Ўсиш шароити

Қояларда, тошли ва шағалли ёнбағирларда, дарё бўйларидаги тошлоқларда, эриётган қор уюмлари атрофида ўсади.

Сони

Табиатда кам тарқалган. Якка-якка ҳолда ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқ маълумотлар йўқ.

Маданийлаштириш

Аниқ маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Камайиб бориш сабаблари аниқланиши лозим. Ўсиш жойлари Угом-Чотқол миллий табиат боғининг ҳудудида жойлашган.