Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЗАРАФШОН СОХТА КЛАУСИЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ўзбекистоннинг жануби-ғарбий минтақасига хос камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 60–70 см га етадиган оддий, узун ҳамда безчасимон туклар билан қопланган бир ёки икки йиллик ўт. Якка пояли, тубидан шохланган. Барглари тўмтоқ, чўзиқ, патсимон бўлакли. Гуллари оч бинафша рангли. Қўзоғи туксиз ёки тукли, етилганда тасбеҳсимон. Апрель–май ойларида гуллаб, мева беради.

Тарқалиши

Жиззах, Навоий ва Самарқанд вилоятлари: Нурота, Оқтоғ тизмаларида, Зирабулоқ тоғларида ҳамда Зарафшон дарёси водийсидаги паст тоғларда учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмларида шағалли ва майда тупроқли жойларда, шувоқ, бута ва ярим буталар орасида ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ҳолда ёки 2–10 тадан тўп-тўп бўлиб учрайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг кўплаб боқилиши ва уруғининг яхши униб чиқмаслиги сабабли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Нурота давлат қўриқхонасида муҳофаза этилади.