Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚУРАМА ПАРРИЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Тянь-Шанда учрайдиган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 25 см гача етадиган поясиз, каудекси кўп бошчали, кўп йиллик ўсимлик. Барглари илдиз бўғзида тўп бўлиб ўрнашган, оддий, кенг бандли, безчасимон қалин туклар билан қопланган, ўткир учли, япроқчалари йирик тишли. Гулпояси тик, узунлиги 15–18 см, баргсиз, безчасимон тукли. Гуллари бинафша рангли. Қўзоғи узунчоқ, ясси, тик, туксиз, бўғим оралиқлари бироз ингичкалашган. Уруғи эллипссимон, бир қатор ўрнашган. Июнда гуллаб, меваси июлда етилади.

Тарқалиши

Тошкент ва Наманган вилоятлари: Қурама тизмасидаги Қамчиқ довонида тарқалган.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 2200–2300 м баландликда, сийрак арчазорлар орасида, шағалли тик ёнбағирларда ўсади. Очиқ, шимоли-шарқий ёнбағирлар уларнинг ўсиши учун қулай жой ҳисобланади.

Сони

Якка-якка ҳолда ёки 3–5 тупдан иборат ҳолда ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Қамчиқ довони атрофида моллар боқиладиган ерларда ўсганлиги туфайли оёқости бўлиб, камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Табиатда ва маданий шароитда ўстириб, турнинг биологик хусусиятларини ўрганиш лозим.