Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТОШБУЗАР ПАРРИЯСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шанда ареали бўлинган, эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 10 см га етадиган, деярли поясиз кўп йиллик ўт. Қисқа пояси қуруқ барг қолдиқлари билан қопланган. Илдизи кўпбошчали. Ёпирма барглари чўзиқ тухумсимон, қаттиқ, четлари тишли. Гулпоялари баргсиз, оддий, узунлиги 3–7 см. Гуллари бинафша рангли. Меваси қўзоқ, юқорига қараб қ а й р и л г а н . Уруғи ясси, юмалоқ, эни 2,5–5 мм, ўрта қисмидан учига ва асосига қараб и н г и ч к а л а ш а боради. Июнь ойида гуллаб, меваси августда етилади.

Тарқалиши

Тошкент, Наманган вилоятлари: Чотқол тизмасидаги Бетоғалик, Кенгсоз ва Қўйтош дараларида, Жирдон, Орашон довонларида ўсади.

Ўсиш шароити

Тоғларда 2600–2900 м баландликдаги шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ҳолда ёки кичик туплар ҳосил қилиб учрайди. Бу тур тоғларнинг чиқиш қийин бўлган жойларида сақланиб қолган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Уруғининг униб чиқиш даражаси паст бўлганлиги туфайли камайиб бормоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза қилиш тадбирлари ишлаб чиқилмаган.