Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БИНАФШАРАНГ АСТРАГАЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Қизилқумдаги камёб эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 5–10 см орасидаги оқ туклар билан қопланган бутача. Пояси кумушранг, бироз тарвақайлаган, қалин, ипаксимон тукли. Баргининг узунлиги 2–5 см, баргчалари 3–5 жуфт, эллипссимон, ўткир учли, узунлиги 8–14 мм, ҳар икки томони қалин кумушранг-ипаксимон туклар билан қопланган. Тўпгули юмалоқ ёки тухумсимон, узунлиги 2–3,5 см, зич жойлашган, кўпгулли. Косачасининг узунлиги 8–10 мм, қалин ва майда, кенг ёйилган, юмшоқ тукли. Гултожи бинафша ранг. Дуккаги майда, бандсиз, юмалоқчўзиқроқ шаклда, қирралари ўткир, пўсти қалин, бир уяли. Май ойида гуллаб, май–июнь ойларида мева беради.

Тарқалиши

Бухоро ва Навоий вилоятлари: Қизилқумда (Қулжуқтоғ, Оқтоғ, Оқтошли ва Оёқғужумди атрофларида) тарқалган.

Ўсиш шароити

Қояларнинг ёриқларида, оҳактошли ва тошли, тош-шағалли, баъзан майда тупроқли-шағалли қолдиқ тоғларнинг ёнбағирларида ўсади.

Сони

1200 га яқин тупдан иборат бешта популяцияси аниқланган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Қизилқум чўл станцияси коллекция майдонида кўпайтиришга қаратилган уринишлар натижа бермаган.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Қулжуқтоғни муҳофаза этиладиган ҳудудлар қаторига киритиш тавсия этилган.