Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҲИСОР ИСКАНДЕРАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ҳисор тизмасидаги камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 30 см га етадиган, поясининг пастки қисми ёғочланган, кўп йиллик ўт. Ёпирма барглари тескари наштарсимон, қисқа бандли, узунлиги 1–8 см, эни 3–15 мм, юлдузсимон тукли. Гулпояси, одатда, баргсиз бўлади. Косачабарглари чўзиқроқ, бинафша рангли, узунлиги 8 мм, эни 6,5 мм. Қўзоғи юқорига қараган, 3–5 см узунликда, кенг наштарсимон ёки чизиқлиузунчоқ, юлдузсимон ва безсимон туклар билан қопланган. Май ойида гуллаб, меваси июнь–июлда етилади.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тоғи (Қорақўл, Хондиза ва Тўпаланг дарёларининг юқори ирмоқлари)да тарқалган. Тожикистонда ҳам учрайди.

Ўсиш шароити

Тоғнинг юқори қисмида, қояларнинг ёриқларида ўсади.

Сони

Кам учрайди, кичик-кичик тўплар ҳосил қилади. Тўпаланг дарёси ҳавзасида 3000 тупи қайд қилинган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

ЎзР ФА Ботаника боғида ўстирилади.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.