Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОЛОЙ ХИЁЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Олой ва Туркистон тоғларига мансуб жуда камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 50 см га етадиган, кўп йиллик ўт. Поялари кўп, тик, ёйиқ сийрак, оддий ва безчали туклар билан қопланган. Барглари узун бандли, кенг тухумсимон, япроғининг узунлиги 5–10 см, эни 4–8 см, устки томони деярли туксиз, пастки томони томирлари бўйлаб сийрак туклар билан қопланган. Гуллари қисқа (0,5 см), мевасининг етилишига қараб узайиб борадиган, безчасимон тукли бандларда ўрнашган. Тўпгули ёйиқ, юқори қисми каллакчасимон. Косачаси безчасимон тукли, узунлиги 0,5 см. Гултожи қўнғироқсимон, узунлиги 10–15 мм, хира пушти рангли. Меваси кўсакча, узунлиги 10–12 мм. Май ойида гуллаб, меваси июнда етилади.

Тарқалиши

Фарғона вилояти: Олой тизмасида, Шоҳимардон ва Сўх дарёларининг ҳавзаларида учрайди. Қирғизистон, Тожикистон (Туркистон тизмаси: Ворух, Хўжабақирган қишлоқлари атрофлари)да ҳам тарқалган.

Ўсиш шароити

Денгиз сатҳидан 1800–2000 м баландликда қояларнинг соялари, бутазорларнинг таглари, арчазорлар ва очиқ ерларда ўсади.

Сони

Жуда сийрак тарқалган. Турли ёшдаги ўсимликларнинг умумий сони 8000 тупдан ошмайди.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Маҳаллий аҳоли томонидан доривор ўсимлик сифатида кўплаб ишлатилиши сабабли камайиб кетган.

Маданийлаштириш

Табиий шароитда экиб ўстирилганда ижобий натижа бермаган. ЎзР ФА Ботаника боғида 1973 йилдан буён ўстириб келинади.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.