Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚЎНҒИР ҚУМУЗУМ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ўзбекистонда ягона турга эга туркумнинг реликт тури.

Қисқача тавсифи

Чирмашиб ўсадиган, қишда баргларини тўкадиган бута. Барглари этли, учлинаштарсимон, қирқилган, узунлиги 7 см, эни 6 см. Гули икки жинсли, қўш гулқўрғони сариқ. Меваси 3 уяли, кўп уруғли, ясси-юмалоқ, диаметри 1–1,5 см, этли, сершира, қўнғир-қизғиш рангли. Уруғи майда, узунлиги 3 мм. Июнь–сентябрь ойларида гуллаб, меваси июль–октябрда пишади.

Тарқалиши

Қорақалпоғистон: Устюртда тарқалган. Қозоғистон, Туркманистон ва Эронда ҳам ўсади.

Ўсиш шароити

Тошлоқларда, шўр тупроқларда, чучук ва маъданли булоқлар атрофида ўсади.

Сони

2014 йили ўсимликнинг 6 та ценотик популяцияси (5 та жанубий, 1 та шарқий чинкда) топилган. Улардаги тупларнинг умумий сони 200 та атрофида.

Кўпайиши

Уруғидан ва илдиз бачкилари орқали кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ўз ареалининг шимоли-шарқий чегараси орқали кириб келган. Аҳоли уни меваси учун йиғади.

Маданийлаштириш

Ашхобод ва Шевченко шаҳарларидаги ботаника боғларида кўп йиллардан бери муваффақиятли ўстириб келинмокда.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.