Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Ингичка баргли понапанжа

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шаннинг камёб ва эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик монокарп ўт ўсимлик, баландлиги 40–100 см. Илдизпояси шохланган. Барглари узун барг бандларида жойлашган илдизолди баргларидан иборат; япроқлари кенг ромбсимон, икки ва уч карра қирқилган бўлаклари узун бандчаларда жойлашган, учидаги бўлаклари узунчоқ, узунлиги 10 мм, кенглиги 1,5 мм. Соябонлари 5–10 шуълали, ўрама барг ва баргчалари бутун япроқчалардан ташкил топган. Косачаси тишчалари калта. Гултожи оч сариқ, тухумсимон, 15 мм узунликда. Меваси 6,5 мм узунликкача, тухумсимон-ланцет шаклида, туксиз. Июлда гуллаб, август-сентябрда мевалайди.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Қоржонтов, Писком ва Угом тизмалари. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон.

Ўсиш шароити

Шағалли ёнбағирликлар ва қояларнинг ёриқларида ўсади (д. с. б. 1500– 2400 м).

Сони

Якка-якка ўсади.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Ўсиш жойлари УгомЧотқол миллий табиат боғининг ҳудудида жойлашган.