Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КОРОВИН ЛОМАТОКАРПАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Ғарбий Тянь-Шаннинг камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик поликарп ўт ўсимлик. Кўп сонли поялари баргсиз, 5–15 (20) см узунликда, туксиз. Баргларининг ҳаммаси илдизолди баргларидан иборат, кўп сонли, бандли, туксиз, узунлиги 5–10 см, эни 1–2 см, япроқлари 2 карра патсимон қирқилган; учидаги бўлаклари овалсимон ёки тухумсимон, 3–4 мм узунликда, тишчалари бор. Соябонлари 3–10 шуълали, ўрама барг ва баргчалари 5–6 та ланцетсимон япроқлардан ташкил топган. Соябончаси 10 гулли. Косачаси тишчалари тухумсимон. Гултожи оқ, тухумсимон, 15 мм узунликда. Меваси тухумсимон, узунлиги 4 мм, эни 3–4 мм. Июнь–июлда гуллаб, июль–августда мевалайди.

Тарқалиши

Тошкент ва Наманган вилоятлари: Писком, Угом, Чотқол, Қурама тизмалари. Ўзбекистондан ташқарида: Қирғизистон, Қозоғистон.

Ўсиш шароити

Баланд тоғларнинг шағалли ёнбағирликларида ўсади (3000–3600 м).

Сони

Кичик тўплар ҳолида ўсади. Бошқизилсой юқори қисми (Қўрғонтош ва Қизилнура чўққиларининг атрофлари) ўсимлик доминантлигидаги кичик жамоалар қайд қилинган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг бениҳоя кўп боқилиши.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Чотқол биосфера қўриқхонасида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади.