Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ГАЙСИМОН ДИМОРФОСЦНАДИЙ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олойнинг камёб ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик монокарп ўт ўсимлик. Илдизи – ўқ илдиз. Пояси ривожланмаган, кўп сонли шохлари илдиз бўғзи олдидан чиқади, 10 см узунликкача. Баргларининг ҳаммаси илдизолди баргларидан иборат; япроқлари патсимон ёки 2 карра патсимон қирқилган; учидаги бўлаклари овалсимон, тахминан 2 мм узунликда. Соябонлари икки хил: марказийлари каттароқ, эгилувчан, ёнбошлари майдароқ. Ўрама барг ва баргчалари бутун япроқчалардан ташкил топган. Косачаси тишчаларсиз. Гултожи оқ, тухумсимон, 15 мм узунликда. Меваси тухумсимон, туксиз, 4 мм. Июль–августда гуллаб, август–сентябрда мевалайди.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Писком ва Чотқол тизмалари. Ўзбекистондан ташқарида: Қирғизистон, Тожикистон, Ғарбий Хитой.

Ўсиш шароити

Баланд тоғларнинг очиқ, шағалли ёнбағирликларида ўсади (2900–3700 м).

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг бениҳоя кўп боқилиши.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Чотқол биосфера қўриқхонасида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза қилинади.