Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АНГРЕН ЗИРАСИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Оҳангарон дарёси ҳавзасининг камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Кўп йиллик, туксиз, поликарп эфемероид ўсимлик. Тугунаги шарсимон. Пояси якка-якка, 15 см гача. Барглари ингичка-ланцетсимон бўлакларга уч карра патсимон қирқилган, бўлаклари 10 мм узунликкача. Соябони ўрама баргларсиз, 2–5 шуълали, шуълалар узунлиги 15–20 мм. Соябончаси ўрама баргчаларсиз. Косачасининг тишчалари йўқ. Гултожи оқ, бир хилда эмас, ташқаридагилари ичкиларидан йирикроқ. Меваси эллипссимон, мева бандидан бир неча марта калтароқ. Май–июнда гуллаб, июнь–июлда мевалайди.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Чотқол ва Қурама тизмалари (Оҳангарон дарёси ҳавзаси)да.

Ўсиш шароити

1200–2300 м баландликдаги шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Чорва молларининг боқилиши ва тоғли ҳудудларнинг ўзлаштирилиши.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Чотқол биосфера қўриқхонасида муҳофаза қилинади.