Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЧАКАМИҒМЕВАСИМОН АСТОМАТОПСИС

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Дарвоз тизмаси ва Ҳисор тизмаси жанубий ёнбағирларининг эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Умуман туксиз, кўп йиллик поликарп ўсимлик, эфемероид. Тугунаги шарсимон. Пояси якка-якка, ингичка, 10–25 см баландликда. Илдизолди баргларининг япроқлари 2 карра уч бўлакли қирқилган; учки бўлаклари 1–2 см узунликда, эни 0,5 см, тухумсимон, уч бўлакли; поя барглар учидаги бўлаклар ингичка. Соябонлари ўрама барглар ва баргчаларсиз, 2–7 та ингичка, бир-бирига тенг 20 мм узунликдаги шуълалардан иборат. Косачаси тишчасиз. Гултожи оқ, 0,9 мм узунликда. Меваси икки бўлакли, кўшалоқ қўнғир, силлиқ, 1,5–1,9 мм узунликда, эни 3–4 мм. Июнь–июлда гуллаб, июль–августда мевалайди.

Тарқалиши

Сурхондарё вилояти: Ҳисор тизмаси, Тўпаланг дарёсининг ҳавзаси. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон.

Ўсиш шароити

Майда шағалли тўкилмалар, қоялар остидаги майин тупроқлар тўпланган ёнбағирликлар, қор секин эрийдиган жойларда, дарё ёқаларида ўсади, д.с.б. 2200–2300 м.

Сони

Аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғи ва тугунагидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Аниқланмаган.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Муҳофаза қилинмайди.