Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҒАРОЙИБ КУЗАКИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Нурота тизмасидаги Қоратоғнинг ўта камёб эндемик ўсимлиги.

Қисқача тавсифи

Баландлиги 1 м гача етадиган кўп йиллик поликарп ўсимлик. Поялари якка-якка, тиғиз. Барглари икки карра уч бўлакли, учидаги бўлакларининг банди қисқа, тухумсимон, четлари бутун, учи ўткирлашган. Соябонлари кўп, майда шарсимон, 4–5 шуълали; ўрама барглари тухумсимон, пастга қайрилган. Гултожибарги оч сариқ; косачасининг тишчалари йўқ. Меваси туксиз, тухумсимон ёки сал юмалоқлашган. Август–сентябрда гуллаб, сентябрь– октябрда мевалайди.

Тарқалиши

Навоий вилояти: Нурота тизмаси Қоратоғдаги Қорақарға довони атрофида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тош-шағалли ёнбағирларда ўсади.

Сони

2009 йилда битта популяцияси аниқланган (50 та туп). 2012–2014 йилларда яна иккита популяцияси топилган (ўсимликларнинг умумий сони 150 га яқин). Тахминан 20 км2 майдонда тарқалган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Табиатда камёб эндемик ўсимлик. Ўсиш жойларида чорва моллари жуда кўп боқилади.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.