Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

БАРАНОВ АСТРАГАЛИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1. Чотқол тизмасидаги эндемик тур.

Қисқача тавсифи

Бўйи 4–10 см келадиган деярли поясиз, ер бағирлаб ўсадиган кўп йиллик ўт. Асосий поясининг ер остида жойлашган ёғоч қисмидан бир йиллик, ингичка, 2 см узунликдаги ётиқ оқ туклар билан қопланган поялар ўсиб чиқади. Барги 2,5–6 см узунликда, баргчалари 4–6 жуфт, тухумсимон ёки юмалоқ-тухумсимон 4–6 мм узунликда, тўмтоқроқ, ҳар икки томони ётиқ оқ туклар билан қопланган. Гулпопуги қисқа, соябонсимон, ғовак ва момиқ, 1,5–2 см узунликдаги 4–5 та гули бор. Тожбарги оч пушти рангли. Дуккаги чўзиқ-наштарсимон, узунлиги 10–11 мм, эни 3 мм, бироз ҳурпайган оқ тукли, икки уяли. Июлда гуллаб, меваси августда етилади.

Тарқалиши

Тошкент вилояти: Чотқол тизмасида ҳамда Катта Чимён тоғида тарқалган.

Ўсиш шароити

Тоғ минтақасининг юқори қисмида, оҳактошли қояларнинг ёриқларида ўсади.

Сони

Фақат икки жойда ўсиши аниқланган.

Кўпайиши

Одатда, уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Дам олиш масканларининг қурилиши ва чанғи учиш учун трассалар барпо этилиши ўсимлик сонига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган.