Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

КНОРРИНГ ИСФАРАГИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2. Олой тизмасидаги кичик майдонда тарқалган камёб эндемик ўсимлик.

Қисқача тавсифи

Бўйи 35–45 см га етадиган ўқ илдизли, кўп йиллик ўт. Барглари, асосан, поясининг пастки қисмида жойлашган. Баргбанди узун, пастки қисми бироз кенгайган, япроғи юмалоқ-буйраксимон, 5 та панжасимон бўлакка ажралган, бўлаклари тескари тухумсимон, улар ҳам, ўз навбатида, бироз қирқилган. Пояси камшох, 5–7 гулли. Гулкосаси оч бинафша рангли, кенг эллипстухумсимон, пихлари ингичка, узунлиги 2,5 см, учи иккига ажралган. Июнь ойида гуллаб, июль ойида мева тугади.

Тарқалиши

Фарғона вилояти: Шоҳимардон дарёси ҳавзаси, шунингдек, Қирғизистонда ҳам учрайди (Ўш вилояти).

Ўсиш шароити

Тоғларнинг пастки ва ўрта қисмидаги ёнбағирларда ва қояларда ўсади.

Сони

Табиатда якка-якка ёки тўп-тўп бўлиб ўсади. Умумий сони аниқланмаган.

Кўпайиши

Уруғидан кўпаяди.

Ўсимлилар сони ва ареалининг ўзгариш сабаблари

Маълумотлар йўқ.

Маданийлаштириш

Маълумотлар йўқ.

Муҳофаза чоралари

Махсус муҳофаза чоралари ишлаб чиқилмаган. Ўсимликнинг умумий сонини аниқлаш, табиатда ва ботаника боғларида биоэкологик хусусиятларини ўрганиш тавсия этилади.