Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:D): Эрон-Турон турининг заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган, жанубий Турон кенжа тури.
Зарафшон д. қуйи оқими. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон, Хитой (Шинжон). Эронда – бошқа кенжа тури.
Текислик дарёлари бўйидаги тўранғили тўқай ва дарахтзорлар.
Ҳамма жойда кам ва узлуксиз камайиб бормоқда. Ўзбекистонда кам топилмалар орқали маълум.
Йилда 1 марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши– июнь-июлда, тунлари. Қуртлари апрелда тўранғида (Populus pruinosa) ривожланади, катта ёшдагилари қишлайди ва келгуси йилнинг апрелида қўшимча озиқланади. Тўранғининг кўчган пўстлоғи остида юмшоқ пилла ичида ғумбакка айланади.
Хўжалик фаолияти оқибатида тўқайларнинг кесиб ташланиши.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойлари ва сонини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.