Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Прозерпина (Proserpinus proserpina)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Туркистон кенжа тури. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [DD].

Тарқалиши

Ғарбий Тянь-Шань, Жинни-дарё (Зарафшон т.) воҳаси. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон. Кавказорти, Эрон, Ироқ, Туркия, Ўрта ва Жанубий Европа, Шимолий Африкада – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Тоғларнинг (д.с.б. 1000- 2500 м) турли-туман ўтли, дарахт ва бутали қуруқ чўл қисми.

Сони

Ҳамма жойда кам. Ўзбекистонда саноқли топилмалар орқали маълум.

Яшаш тарзи

Кам ўрганилган. Йилига бир марта насл беради. Учиши ва тухум қўйиши – май-июнь ойларида оқшом пайтларида, қуртлари июль-август ойларида пайдо бўлади, ғумбаклари қишлайди. Европада қуртлари қизилбарг (Epilobium), (Oenotera), қармоқчўп (Lythrum) каби ўсимликларда озиқланади, Осиёда озуқа ўсимлиги номаълум.

Чекловчи омиллар

Яшаш маконларида дарахт ва буталарнинг кесиб ташланиши, пичан тайёрлаш ва чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Чотқол қўриқхонаси ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган. Яшаш жойлари, сони ва яшаш тарзини мукаммал ўрганиш лозим.