Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТЎРАНҚИ ПИЛЛАКАШИ (Streblote fainae)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган Жанубий Турон эндемик тури.

Тарқалиши

Сурхондарёнинг Денов ва Амударёнинг Урганч шаҳри ёнидаги қайирлари, Сирдарёнинг Пунгон қ. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон.

Яшаш жойлари

Текислик дарёлари бўйларидаги тўранғи тўқайлар ва дарахтзорлар.

Сони

Ҳамма жойда кам, кейинги ўн йиллар давомида кескин камайиб кетган. Ўзбекистонда кам топилмалар орқали маълум.

Яшаш тарзи

Йилига 2 марта тўла, 3 марта қисман насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши – апрель–майда (тунлари), 2-мартаси – июнь–июлда, 3-мартаси – августда. Қурти май, июнь– августда туранғида (Populus pruinosa) ривожланади; туранғининг тана ва новдаларида пилла ичида ғумбакка айланади; кузги ғумбаклари қишлайди.

Чекловчи омиллар

Хўжалик фаолияти оқибатида тўқайларнинг кесиб ташланиши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Яшаш жойлари, сонини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкиллаштириш.