Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2(VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган жанубий-ғарбий Палеартика тури.
Қоржонтов, Нурота т. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон ва Туркманистон жануби, Қирғизистон, Россиянинг Европа қисми, Қрим, Кавказорти, Туркия.
Паст ва ўртача баландликдаги тоғларнинг (д.с.б. 800-1100 м) ўтлоқли турли хил қурғоқчил ёнбағирлари.
Доимо кам бўлган. Сўнгги ўн йил давомида аксарият яшаш жойларида бир неча донаcи учраган, қолганларида умуман йўқ бўлиб кетган.
Бир йилда бир марта насл беради. Илк учиши ва тухум қўйиши – апрель-майда. Қурти май–июнда пайдо бўлиб Astragalus sieversianus да яшайди. Ғумбаги қишлайди.
Хўжалик фаолияти оқибатида яшаш жойларининг вайрон қилиниши, яйловлардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.
Кўпайтирилмаган.
Нурота қўриқхонасида ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган.