Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

АКРЕЯ КАТАКГУЛҚАНОТИ (Melitaea acraeina)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган Фарғона эндемиги.

Тарқалиши

Турнинг ягона популяцияси Оқолтин қ. (Андижон вил.) атрофида мавжуд; Қўқон ш. ва Ёзёвон қ. атрофидаги популяциялари 1940-йилларда қирилиб кетган.

Яшаш жойлари

Бирламчи яшаш жойлари бўлмиш текислик сув ҳавзалари қирғоқларидаги тўранғи тўқайларида йўқ бўлиб кетган; ҳозирги кунда агроландшафтларда, зовурларнинг ёнбағирларида, тўқай мажмуаларининг майда қолдиқлари теваракларида учрайди.

Сони

Локал популяцияларда капалаги ҳар 100 кв.метрда 1 донагача учрайди. Йил сайин камайиб бормоқда.

Яшаш тарзи

Бир йилда бир марта насл беради. Учиши ва тухум қўйиши – апрель-май, баъзан июль ойларигача. Қурти май-июнь ойларида такасоқолда (Dodartia orientalis) яшайди, июлдан диапаузага киради ва тупроқда қишлайди, кейинги йилнинг апрелида қўшимча озиқланади. Ўсимлик қолдиқлари орасида ғумбакка айланади. Эндопаразитизм: птеромалидлар (Pteromalidae) –5-25%.

Чекловчи омиллар

Хўжалик фаолияти оқибатида тўранғи тўқайларининг йўқ қилиниши, зовурларни экскаваторлар билан тозалаш, эндопаразитизм.

Кўпайиш холати

Имконияти бор.

Муҳоваза чоралари

Муҳофазасини ташкил қилиш, яшаш жойларида зовурларни экскаваторлар билан тозалашни ман қилиш лозим.