Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЁЛҚИНЛИ ЗЕГРИС (Zegris pyrothoe)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган мозаик тарқалган Турон эндемик тури.

Тарқалиши

Устюрт ясси тоғлигининг чинклари. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Россия (Қуйи Поволжье, Жанубий Олтой), Хитой (Шинжон).

Яшаш жойлари

Пасттекислик дарёларининг қайирларидаги қумли ва майда тошли чўкмалар, сув ҳавзаларининг соҳиллари, тупроқли йирик жарликлар, чўлларнинг барқарорлашган қумли ва тупроқли массивлари.

Сони

Ҳамма жойда кам ва йил сайин камайиб бормоқда. Устюрт чинкининг шимолий қисмидаги локал популяцияси энг катта ҳисобланади, одатдаги зичлиги 0, 1, сонининг авжга чиққан йиллари эса 100 кв.метрда 10 донагача учрайди.

Яшаш тарзи

Бир йилда бир марта насл беради. Учиши ва тухум қўйиши – апрель-майда, қурти май-июнда қоратундакда (Lepidium perfoliatum) яшайди. Ғумбаги қишлайди.

Чекловчи омиллар

Хўжалик фаолияти оқибатида яшаш жойларининг емирилиб кетиши, чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.