Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Шоҳимардон булоқ чиғаноғи (Valvatamnicola schahimardanica)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(CR): Жанубий Туркистоннинг бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган эндемик тури.

Тарқалиши

Турнинг ягона популяцияси – Шоҳимардон қ. атрофида (Олой т.).

Яшаш жойлари

Булоқлар ва тоза (7-10°) совуқ сувли тоғ дарёлари (д.с.б. 900-1500 м). 25-30 см чуқурликда майда шағаллар орасида яшайди.

Сони

Саноқли нусхаларда маълум.

Яшаш тарзи

Кам ўрганилган. Бир йилча яшайди. Қобиқларда бир донадан тухум қўяди. Бактерия пўпанаклари ва микросувўтлари билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Булоқларнинг хўжалик ва рекреацион фаолият ҳисобига ифлосланиши, сувнинг камайиши.

Кўпайиш холати

Сунъий шароитда кўпаймайди.

Муҳоваза чоралари

Яшаш тарзини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларини муҳофаза қилиш, сув ҳавзалари гидрорежими барқарорлигини таъминлаш, уларни ифлосланишдан сақлаш лозим.