Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Тиён-Шон Аполлони (Parnassius tianschanicus)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:D): Заиф, камайиб бораётган, камёб тарқалган эндемик ва тор эндемик тоғ тури ҳисобланади.

Тарқалиши

Ўрта Осиё тоғлари. Ўз бе кистонда Чотқол, Писком, Угом, Қор жон тов, Қурама (1) тоғ тизмалари, Олой (2) т.т, Тур кистон, Зарафшон, Бойсунтоғ, Ҳисор (3). Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон Қирғизистон, Тожикистон, Шимоли-шарқий Хитой (жанубий Тянь-Шянь), Афғонистон, Покистон (Ғарбий Помир, Ҳиндикуш).

Яшаш жойлари

2550-3000 м абсолют баландликда, ҳилма-ҳил ўсимликлар билан қопланган адирлар ва қопламали қояларда.

Сони

Ҳар ерда кам миқдорда, ҳудудлардаги юқори зичлиги (Ургут, Шаҳрисабз, Зомин ва Бўстонлиқ туманларида) имагоси сонига 1кв. метрга – 0,02, максимум – 0,04 донага тўғри келади.

Яшаш тарзи

Бир йилда битта насл беради. Июнда нозик пиллали ғумбаклари бўлади, июлда имаголари учиб чиқади, тухум ва қуртлари озуқабоп ўсимликлар ва озуқа субстратларига яқин жойда учрайди. 1-ёшдаги қуртлари тухум қобиқлари остида қишлайди, Улар Pseudsedum ва Rhodiola авлоди ўсимликлари билан озиқланади. Тош таглари ва барг тўшамалари остида ғумбакка кетади. Капалакларнинг учиб чиқиши ва тухум қўйиши июндан августгача кузатилади. 50 донагача тухумларини қуртларининг озуқа ўсимликларига қўяди.

Чекловчи омиллар

Чорва моллари нинг меъёрсиз дара жада ўтлатилиши натижасида ушбу турлар яшайдиган жойларда уларнинг қуртлари ва озуқа ўсимликларининг топталиши.

Кўпайиш холати

Тажрибаларда тасдиқланган.

Муҳоваза чоралари

Ҳисор ва Чотқол қўриқхоналарида ҳамда Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофазага олинган.