Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Алексанор (Papilio alexanor)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган Шимолий Туркистон (1) ва Жанубий Туркистон-Афғонистон (2) кенжа турлари.

Тарқалиши

Ғарбий Тян-Шань (1), Ғарбий Помир-Олой (2). Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон (1), Қирғизистон ва Тожикистон (1, 2), Афғонистон (2). Туркманистон, Кавказорти, Ғарбий Осиё, Жанубий Европада – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Турли-туман ўтли тоғ (д.с.б. 1000-2500 м) даштларининг майда сочма тошли жойлари.

Сони

Қисқариб бормоқда: айрим йиллари мавсум давомида бир нечта донаси, айрим йиллари эса локал популяцияларда ҳар 100 квадрат метрда 1 донагача учраши мумкин.

Яшаш тарзи

Учиши ва тухум қўйиши – май-июнда, қурти июнь-июлда угом (Ferula ugamica) (1) ва қоратака (F. karategina) (2) кавракларида яшайди. Ғумбаклари 1 қишдан 9 қишгача тошлар остида қишлаши мумкин, капалакларнинг учиб чиқиш даври ҳар йили турлича. Эндопаразитлари: яйдоқчилар (Ichneumonidae: Trogus lapidator F.) – 60-80%, тахин пашшалар (Tachinidae) – 5-15%.

Чекловчи омиллар

Чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш ва пичан тайёрлаш, эндопаразитизм.

Кўпайиш холати

Тажриба йўли билан кўпайтириш мумкинлиги тасдиқлаган.

Муҳоваза чоралари

Чотқол, Нурота қўриқхоналари ва Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган.