Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Штаудингер Аполлони (Parnassius. staudingeri)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:D): Заиф, табиатан камёб тарқалган Ғарбий Помир-Олой эндемик тури.

Тарқалиши

Ғарбий Помир-Олой (1), Ўзбекистонда 3 та кенжа тур: Ҳисор тоғ тизмаларида, Бойсунтоғ (1), Зарафшон тоғ тизмалари, Туркистон тоғ тизмаларининг ғарбий чекка қисмлари (2), Туркистон тоғ тизмаларининг марказий қисмлари (3).

Яшаш жойлари

2550–3000 м мутлақ баландликда, хилма-хил ўсимликлар билан қопланган адирлар ва қопламали қояларда.

Сони

Ҳар ерда кам миқдорда, ҳудудларда 1 кв. метрга ўртача – 0,007, максимал – 0,02 донагача учрайди.

Яшаш тарзи

Бир йилда битта насл беради. Июнь ойида ғумбакли пиллалари тупроқда бўлади. Камдан-кам ҳолларда ноқулай шароитда қишлаши мумкин. Имаголарининг учиб чиқиши августда рўй беради. Одатда, тухум қобиқларини ёриб чиққан 1-ёшдаги қуртлари қишлайди. Урғочилари 50 тагача тухум қўяди.

Чекловчи омиллар

Имаголарининг назоратсиз терилиши ва меъёридан ортиқ ўт ўрими, чорва молларининг кўп ўтлаши.

Кўпайиш холати

Тажрибалардан ўтказилмаган.

Муҳоваза чоралари

Хисор қўриқхонасида мухофазага олинган