Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Фарғона кескири (Lethrus bispinus)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган Фарғона эндемик тур.

Тарқалиши

Фарғона водийсининг жануби.

Яшаш жойлари

Турли ўт-ўсимликлар билан қопланган тоғолди текисликлари ва тоғ (д.с.б. 600–800 м) ёнбағирлари.

Сони

Бир неча донаси орқали маълум.

Яшаш тарзи

Кам ўрганилган. Йилда бир марта насл беради. Вояга етганлари апрель-июнда фаол бўлади. Кўкатлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Чўл қўриқларининг хўжалик мақсадларида ўзлаштирилиши, хусусан, шудгорлаш ва чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари фойдаланиш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Яшаш жойлари, сони ва ҳаёт тарзини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.