Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Туркистон скарити (Scarites turkestanicus)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1 (CR): Фарғонанинг бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган локал эндемик тури.

Тарқалиши

Фарғона водийсининг марказий қисми. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон.

Яшаш жойлари

Чўлларнинг барқарор ва яриммустаҳкамлашган қумли массивлари. Тепаликлар орасидаги сойлик ерларда яшайди.

Сони

Бир неча донаси орқали маълум.

Яшаш тарзи

Кам ўрганилган. Йилда бир марта насл беради. Вояга етганлари апрель-июнда оқшомлари фаол бўлади. Йиртқич, майда ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Чўл қўриқларининг хўжалик мақсадларида ўзлаштирилиши, хусусан, шудгорлаш ва чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Яшаш жойлари, сони ва ҳаёт тарзини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш лозим.