Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Зарудний тошқоли (Carabus zarudnyi)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:R): Заиф, табиатан камёб, Шимолий Туркистон эндемик тури.

Тарқалиши

Пском д. воҳасидаги Қоронғитўқай, Маштак қ. атрофи (Угом, Пском т.).

Яшаш жойлари

Тоғларнинг (д.с.б. 1200 – 2000 м) дарахт ва буталари кам, ўрнашмаган майда тошли, кўкатларга бой кунгай жойлари.

Сони

Кам топилмалар орқали маълум.

Яшаш тарзи

Кам ўрганилган. Йилда бир марта насл беради. Вояга етганлари тупроқда қишлайди, апрель-майда ҳаракатчан бўлади. Йиртқич, майда ҳашаротлар ва уларнинг личинкалари билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Дарахт ва буталарни кесиш орқали яшаш жойларини тугатиш, пичан тайёрлаш, чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари фойдаланиш, заҳарли кимёвий моддаларни кенг қўллаш.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган

Муҳоваза чоралари

Угом-Чотқол миллий табиат боғида муҳофаза остига олинган. Яшаш жойлари, сони ва ҳаёт тарзини мукаммал ўрганиш лозим.