Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Галатея (Cicindela galatea)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Фарғона эндемик тури.

Тарқалиши

Фарғона водийсидаги тоғ ларнинг жанубий ва шимолий ён бағирлари (Марғилон ш., Водил, Қувасой қ. атрофи, Чотқол ва Қурама тизмаларининг тоғ этаклари). Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Қирғизистон.

Яшаш жойлари

Тоғ этаги чўл ландшафтлари (д.с.б. 400-800 м.).

Сони

ХХ асрнинг бошида кўп учрар эди, 40-йилларга келиб водийнинг жанубида йўқ бўлиб кетган, шимолида кам топилмалар орқали маълум.

Яшаш тарзи

Кам ўрганилган. Йилда бир марта насл беради. Вояга етганлари июнда ҳаракатчан бўлади. Йиртқич, майда ҳашаротлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Чўл ва тоғ этакларидаги қўриқларнинг хўжалик мақсадларида ўзлаштирилиши, хусусан ирригация тармоқларининг қурилиши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Яшаш жойлари, сони, ҳаёт тарзини мукаммал ўрганиш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш.