Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Богданов йиртқиччаси (Stenolemus bogdanovi)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Жанубий Турон эндемик тури.

Тарқалиши

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Фарғона вил. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон.

Яшаш жойлари

Ўзининг бирламчи яшаш жойлари – Ўзбекистоннинг текислик ва тоғлардаги қайир тўқайзорларида учрамай қўйган, ҳозирда қишлоқ жойлардаги одам яшамайдиган хўжалик иморатларида учраб туради.

Сони

Кам топилмалар орқали маълум.

Яшаш тарзи

Кам ўрганилган. Йиртқич, майда бўғимоёқлилар билан озиқланади. Вояга етганлари қишлайди, баҳор ва ёзда ҳаракатчан бўлади. Тожикистонда личинкаси жийда (Eleagnus angustifolia) танасида топилган.

Чекловчи омиллар

Хўжалик фаолияти сабабли тоғолди ҳудудларида ўтлоқли қайир тўқайзорларининг камайиб кетиши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Яшаш жойлари, сони, ҳаёт тарзини мукаммал ўрганиш, ўтлоқли қайирларни муҳофаза қилиш лозим.