Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Тиббий зулук (Hirudo medicinalis)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].

Тарқалиши

Амударё, Сирдарё, Зарафшон д. ҳавзаларининг пасттекисликларида жойлашган кичик сув ҳавзалари. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўрта ва Жанубий Европа, Кавказорти, Туркия, Шарқий Сибирь жануби.

Яшаш жойлари

Текисликда, баъзан тоғ этакларида жойлашган, турғун ёки секин оқар, туби лойқали ёки тошли чучук сув ҳавзалари. Саёз жойларда яшайди.

Сони

Илгари кўп учрар эди, кейинги ўн йилликларда кескин камайиб кетган.

Яшаш тарзи

Бир неча йил яшайди. Гермафродит, жинсий йўл билан йилига 1-2 марта кўпаяди. Тухумларини пиллаларда қўяди. Қишда уйқуга киради. Бақалар, баъзида сутэмизувчиларнинг қонини сўради. Сувларнинг кимёвий ифлосланишига жуда сезгир. Баъзи бир касалликларни даволашда ва лаборатория тажрибаларида фойдаланилади.

Чекловчи омиллар

Сув ҳавзаларида сувнинг сатҳи кескин ўзгариши, ўзанларнинг саноат чиқиндилари билан ифлосланиши.

Кўпайиш холати

Лаборатория шароитида тез кўпаяди.

Муҳоваза чоралари

CИTEСнинг II-Иловасига киритилган. Турнинг яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш, ҳавзаларнинг гидрорежимини барқарорлаштириш, уларнинг ифлосланишига йўл қўймаслик лозим.