Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Орол баҳриси (бакра)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган реликт тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [CR], {EX} (Орол популяцияси).

Тарқалиши

Амударёнинг қуйи ва ўрта оқимлари; илгари Орол денгизи ва Сирдарёда ҳам бўлган. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон (Орол денгизи ва Балхаш-Или ҳавзалари), Каспий, Қора ва Азов денгизлари ҳавзалари.

Яшаш жойлари

Денгизнинг чуқурлиги 10-15 метргача бўлган жойлари (улғайиш) ва у ерларга қуйиладиган дарёлар (урчиш).

Сони

1970-1999 йиллар мобайнида 267 дона тутилган.

Яшаш тарзи

Ўткинчи, гала бўлиб яшайдиган балиқ. 10-12 ёшда жинсий вояга етади. Урчиши 2-3 йилда бир марта, дарёга кирганидан (июль-августда) сўнг, келаси йилнинг баҳорида юз беради. Серпуштлиги – 200–1300 минг увулдириқ атрофида. Асосан сув ҳашаротларининг личинкалари, бўғимоёқлилар, моллюскалар ва майда балиқлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Дарё оқимининг сунъий равишда тартибланиши ва сувининг ифлосланиши натижасида Орол денгизи (сув сатҳининг пасайиши ва унинг шўрланиши) ва унга қуйиладиган дарёларнинг табиий сув режимининг ўзгариши; 1936–1937 йилларда ёппасига касаллик тарқалиши туфайли балиқларнинг қирилиб кетиши, кўплаб овланиши, браконьерлик.

Кўпайиш холати

Имкони мавжуд.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Қизилқум қўриқхонасида ва Қуйи Амударё биосфера резерватининг қўриқланадиган ҳудудида муҳофаза қилинади. CИTEСнинг II Иловасига киритилган. Сунъий шароитда кўпайтириш ва яшаш жойларида махсус муҳофаза тартибини жорий қилиш лозим.