Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Аччиқмияхўр кармин берувчи қурт (Porphyrophora sophorae)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган Турон эндемик тури.

Тарқалиши

Самарқанд вилояти, Фарғона водийси. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Қозоғистон.

Яшаш жойлари

Яримчўл минтақаси, тоғ этаклари, дарё водийларидаги қумоқ тупроқли ва қаттиқ шўрланган ерлар.

Сони

Илгари кўп учраган, кейинги ўн йиллар давомида кескин камайиб кетган. Бир неча ўнлаб ҳашаротлардан ташкил топган тўдаларда яшайди.

Яшаш тарзи

Аччиқмия (Sophora [Vexibia] alo-pecuroides) ва қизилмия (Glycyrrhiza sp.) томирларида яшайди. Йилига бир марта насл беради. Июнь- июлда мумсимон қаттиқ қобиқ ҳосил қилади. Эркакларининг учиши ва урғочиларининг цистадан чиқиши, жуфтлашиши ва тухум қўйиши (50–300 дона) – август-сентябрда. Биринчи ёшдаги личинкалари қишлайди. Уруғланмаган урғочилари узоқ муддатли диапаузага тушиши мумкин. Кармин (қирмизи ранг бўёқ) берувчи муҳим манба.

Чекловчи омиллар

Яримчўл ва тоғ этакларидаги бўз ерларнинг хўжалик мақ садларида ўзлаштирилиши, хусусан, ҳайдаш ва чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари фойдаланиш.

Кўпайиш холати

Имкони мавжуд.

Муҳоваза чоралари

Яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш зарур.