Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Ажриқхўр кармин берувчи қурт (Porphyrophora cynodontis)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2 (VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган Жанубий Турон эндемик тури.

Тарқалиши

Самарқанд вилояти, Фарғона водийси. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон.

Яшаш жойлари

Яримчўл минтақалари, тоғ этаклари ва дарё воҳаларининг қумтупроқли, тупроқли ва шўр қопланган қисмлари.

Сони

Олдинлари кўп учрар эди, кейинги ўн йиллар ичида кескин камайиб кетган. Бир неча ўнлаб ҳашаротлардан иборат тўдаларни ҳосил қилиб яшайди.

Яшаш тарзи

Ажриқ (Cynodon dactilon) ва шўр ажриқ (Aeluropis littoralis)нинг ер ости қисмларида, камдан-кам ҳолларда новдаларида яшайди. Йилига бир марта насл беради. Июнь-июлнинг бошларида мумсимон қаттиқ қобиқ ҳосил қилади. Эркакларининг учиши, урғочиларининг цистадан чиқиши, жуфтлашиши ва тухум (50-300 дона) қўйиши – август-сентябрда. Биринчи ёшдаги личинкалари қишлайди. Уруғланмаган урғочилари узоқ муддатли диапаузага тушиши мумкин. Кармин (қирмизи ранг бўёқ) берувчи муҳим манба.

Чекловчи омиллар

Яримчўл ва тоғ этакларидаги бўз ерларнинг хўжалик мақсадларида ўзлаштирилиши, хусусан, ҳайдаш ва чорвачиликда яйловдан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш.

Кўпайиш холати

Имкони мавжуд.

Муҳоваза чоралари

Яшаш жойларида муҳофазасини ташкиллаштириш.