Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
2 (VU:R): Заиф, табиатан камёб, локал тарқалган Эрон-Турон тури.
Сурхондарёнинг қуйи оқими (Термиз ш. яқинида). Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Афғонистон, Эрон, Ироқ, Туркия.
Тез оқар текислик ва тоғ (д.с.б. 500-1000 м) дарёларининг воҳалари.
Ҳамма жойда кам. Ўзбекистонда айрим топилмалар орқали маълум.
Урчиши ва тухум қўйиши (сувга) – июнь–июлда. Личинкалари ва ўзининг дастлабки даврдаги ривожланиши тахминан 2 йил оқар сувларда ўтади. Майда бўғимоёқлилар билан озиқланади.
Сув иншоотлари қурилиши ва мелиорация таъсирида дарёлар табиий оқимининг ўзгариши, далаларда шўр ювиш ва суғориш туфайли дарёларнинг ташлама сувлар билан ифлосланиши.
Кўпайтирилмаган.
Яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш, сув ҳавзаларини ифлосланишдан сақлаш.