Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЖАЙРОН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган, мозаик тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU A2ad].

Тарқалиши

Устюрт ясси текислиги, Жанубий Оролбўйи, Қизилқум саҳроси, Кимирекқум, Сандиқли, Яккачакка қумликлари ва Қарши чўли, Сурхондарё вилоятининг айрим жойлари. Ҳозирги кунда ареал бир қанча майда популяцияларга парчаланган, кўпчилигининг бир–бири билан алоқаси йўқ. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Кавказорти, Эрон, Афғонистон, Покистон, Хитой (Шинжон), Мўғулистон.

Яшаш жойлари

Текис ёки паст-баланд чўллар, яримчўллар ва қир-адирлар, чўллашган тоғолди ҳудудлари. Шағалли ва сертупроқ ерларни афзал кўради. Қишда ўнқир-чўнқир рельефли жойларда, ясси текислик дараларида ва чуқурликларида яшайди; тўқайли ўрмон чеккаларига, жарликлар ва текисликларга киради.

Сони

XXI асрнинг бошида сони 5–6 мингта деб баҳоланган, улардан Бухоро вилоятида – 1400–1600: Қулжуқтоғ массивида – 150–180 та, Қоратоғ массивида – 50–70 та, Кимирекқум массивида – 50–80 та, Сандиқлида – 80–100 та; Амударё қисмида – 100–200 та; “Жайрон” экомарказида – 902 та, экомарказнинг илмий–амалий қисмида – 39–45 та. Ҳозирда тахминан 4000 таси сақланиб қолган.

Яшаш тарзи

Пода бўлиб кўпроқ ўтроқ ёки ярим ўтроқ яшайди. Фақат ареалнинг шимолий қисмларида номунтазам мавсумий кўчиб юради. Ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади. Ноябрь–декабрда жуфтлашади, апрель–май ойларида болалайди (1–2, баъзида – 3); болалари август–сентябргача онасидан ажрамайди, урғочилари 7–8 ойда, эркаклари – 18–19 ойда жинсий вояга етади, аммо кўпайишда илк бор 2–3 ёшида иштирок этади.

Чекловчи омиллар

Ерларнинг хўжалик мақсадида ўзлаштирилиши, браконьерлик, муз қатқалоғи ва кўп қор ёғиши.

Кўпайиш холати

«Жайрон» экомарказида, Қоракўл ов хўжалигида, Тошкент ҳайвонот боғидаги вольерларда кўпайтирилмоқда.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Тутқунликда ва ярим тутқун шароитларда кўпайтириш мақсадида “Жайрон” экомаркази ташкил қилинган. Қизилқум қўриқхонаси, “Сайгачий” мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ва пасттекислик буюртмахоналарида муҳофаза остига олинган. Ҳозирги яшаш жойларида хўжалик фаолияти юритишга чек қўйиш зарур: дайди итларга қарши курашни кучайтириш, қўй подалари ёнида итлар сонини чеклаш. Жайронларнинг сув манбаларига боришига шароит яратиш. Қизилқумда (Бўкантоғ, Қулжуқтоғ) Устюрт ясси текислигида қўшимча махсус муҳофаза этиладиган ҳудудлар ташкил этиш лозим.