Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ТЯНЬ–ШАНЬ ТОҒ ҚЎЙИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

4(DD): Ўта камёб, кам ўрганилган кенжа тур. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган [NT].

Тарқалиши

Ўтган асрнинг ўрталаригача Қоржонтов тоғида учратиш табиий ҳол бўлган. 1979–1999 йилларда эса Угом бўйлаб бутун Писком сув ҳавзасида, Майдонтол тоғида ва Новалисойдан то Шовурсойгача бўлган Олатоғда (Талас водийси) камдан–кам ҳолларда учраган. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон ва Қирғизистон.

Яшаш жойлари

Қиш пайтида тоғнинг анча паст, қори кам текис қияликларини ўзига макон қилади. Ёз мавсумида урғочиси ва ёш болалари кўпинча баланд ва тик қояларда, шунингдек, тоғ камарларининг юқори қисмида ҳаёт кечиради. Эркаклари эса нишаб қояларда озиқланади.

Сони

1980 йилдан 2000 йилгача бўлган даврда Новалисойда 14 та, Қорақизсой ва Онаўлгансойда 5 та, Шовурсой водийсида 6 та, Тепарсой юқорисида 2 та архардан иборат пода қайд қилинган. Бу ҳолатлар Қозоғистон ҳудудидан мавсумий ёки озуқа излаб кўчиши сифатида баҳоланиб, у ерда ҳам тоғ қўйлари сони камайиб бормоқда.

Яшаш тарзи

Эрталабки ва оқшомги пайтларда анча фаол ҳаёт кечиради. Ҳаво айниган пайтларда қоялар остига яширинади. Қишда эса қояларнинг кун тушадиган очиқ жойларида ўтлайди. Баҳор ва ёзда бошоқли ва дуккакли ўсимликлар билан озиқланса, қишда уларнинг ўрнини буталарнинг мевалари ва новдалари эгаллайди. Куйикиш даври ноябрда кечса, апрель ойига келиб қўзилайди (битта, баъзан иккитадан). Ҳаётининг 2–3 йилига келиб жинсий вояга етади.

Чекловчи омиллар

Браконьерлик, тоғларнинг юқори қисмидаги яйловлардан ҳам чорвачилик мақсадида ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш, чўпон итлари ҳужуми туфайли ёш қўзиларнинг нобуд бўлиши. Серёғин ва совуқ келган қиш мавсуми, эпизоотиялар.

Кўпайиш холати

Ҳайвонот боғларида муваффақиятли кўпайтирилмоқда.

Муҳоваза чоралари

1983 йилда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган, лекин янги маълумотлар мавжуд эмаслиги туфайли кейинги нашрлардан чиқариб ташланган. Ҳар қандай антропоген омиллар, айниқса, браконьерлик устидан назорат ўрнатилиши, шунингдек, махсус Писком қўриқхонаси ташкил этилиши зарур. СИТЕС нинг II Иловасига киритилган.