Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

УСТЮРТ ҚЎЙИ, АРҚАЛ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU A2cde].

Тарқалиши

Устюртнинг жануби, асосан Қозоқли–Қоплонқир қисми, “Қуруқ кўл”, Сариқамиш ботиқлари, жанубий чинкларнинг шарқий қисмида. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон, Туркманистон. Жанубий Туркманистон, Уммон, Эрон тоғлиги, Қошғарда – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Чинк ва чуқур ботиқлар жарликлари.

Сони

Узлуксиз камайиб бормоқда. Қозоғистон ва Туркманистон билан трансчегаравий популяциянинг бир қисми ҳисобланади. Ўзбекистондаги умумий сони – 150 та.

Яшаш тарзи

Пода ҳосил қилиб, ўтроқ ҳолда яшайди, баъзан кичик масофаларга мавсумий кўчади. Жуфтлашиш даври – октябрь–декабрда. Март–апрелда болалайди (1–2). Болалари бир ёшгача онасидан ажралмайди, 3–4 ёшда жинсий вояга етади. Ҳаёт давомийлиги – 12 йил. Асосан ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Яшаш жойларининг ўзлаштирилиши, инсонлар ва йиртқичлар (бўри, ит) томонидан таъқиб қилиниши, браконьерлик.

Кўпайиш холати

Дунё ҳайвонот боғларида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг II Иловасига киритилган. Яшаш жойларида муҳофазасини ташкил қилиш – жанубий Устюртда махсус муҳофаза этиладиган ҳудудлар барпо этиш, парваришхоналарда кўпайтириш лозим.