Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ХОНГУЛ (БУХОРО БУҒУСИ)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(EN): Йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур.

Тарқалиши

Ўтмишда Сирдарё ва Амударё ҳавзаларининг барча тўқайзорларида кенг тарқалган. Ҳозирда Амударё водийсининг юқори (Сурхондарё вилояти) ва ўрта (Бухоро вилояти Қизилқум қўриқхонаси) оқимида яшовчи, Зарафшон қўриқхонаси ва Қуйи Амударё биосфера резервати, шунингдек, Зарафшон дарёси юқорисида – Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасидаги абориген популяциялари, интродукция ва реинтродукция йўли билан юзага келган сунъий гуруҳлари мавжуд. Ўзбекистондан ташқарида: Тожикистон, Туркманистон, Қозоғистон (реинтродукциялаштирилган), Афғонистон.

Яшаш жойлари

Қайир тўқайзорлари, баъзан уларга ёндош қумли чўллар. Тоғ дарёлари водийсидан тоғ этакларига чиқиши кузатилган.

Сони

Сурхондарёда 100 дан ортиқ, Амударёнинг ўрта оқимида 120–150 та, Қорақалпоғистонда 800 та, Зарафшон дарёси водийсида 100–150 тага яқин.

Яшаш тарзи

Ижтимоий таркиби оилавий–гуруҳ бўлиб, йил давомида ўзгариб туради. Подалари 3–20 та ва ундан ҳам кўпроқ бўлади. Ёзда тунлари, қишда эса кундузи ҳам фаол. Сентябрь–октябрда жуфтлашади; май– июнда болалайди (1, баъзида – 2); болалари 1 йилча онасидан ажрамайди, 2–3 ёшида жинсий вояга етади. Дарахт, бута, ўтсимон ўсимликлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Табиий яшаш жойларининг қисқариши; сув мувозанатининг бузилиши натижасида тўқайзорларнинг деградацияга учраши, дарахтларнинг кесилиши, молларни ўтлатиш, ёғинлар, сув тошқини, браконьерлик.

Кўпайиш холати

Зарафшон қўриқхонаси ва Қуйи Амударё биосфера резервати вольерларида кўпайтирилади.

Муҳоваза чоралари

СИТЕСнинг II Иловасига киритилган. Трансчегаравий кўчиб юрувчи тур сифатида Бонн Конвенциясига киритилган. Турни сақлаб қолиш бўйича давлатлараро миқёсда дастур ва Режа тасдиқланган. (2002 йил). Овлаш тақиқланган. Қизилқум ва Зарафшон қўриқхоналарида, Қуйи Амударё биосфера резерватида муҳофаза остига олинган. Турни сақлаш бўйича дастурни кучайтириш: мавжуд популяцияларнинг ҳолатини мувофиқлаштириш ва янгиларини яратиш; Оролбўйи ва Сирдарё тўқайзорлари, Қорақир қўриқхонасининг реинтродукция ва интродукциясини сақлаш; яшаш учун яроқли бўлган тоғ–водий ўрмонларида туёқлиларнинг захирасини кўпайтириш (Сурхон қўриқхонаси).