Умуртқасизлар 83
Умуртқасизлар 83
Балиқлар 18
Судралиб юрувчилар 21
Қушлар 52
Сутэмизувчилар 32
0(EX): Йўқ бўлиб кетган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [EN], {EX}.
Ўтмишда Сирдарё ва Амударё ҳавзалари. Ўзбекистондан ташқарида (ўтмишда): Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Олтой, Кавказорти, Хитой (Шинжон), Ироқ, Эрон, Афғонистон, Туркия. Ҳиндистон, Непал, Жануби–шарқий Осиё, Узоқ Шарқ; ўтмишда Шарқий Сибирь, Покистонда – бошқа кенжа турлари.
Қайир қамишзорлари ва тўқайзорлар.
Сирдарё ҳавзасида 1940–йилларнинг ўрталарида йўқ бўлиб кетган; ўша йилларда Амударёда дельтасида 5–6 донаси қайд этилган, охирги намунаси 1940 йиллар охирида Қорақалпоғистоннинг Кегейли туманида топилган; 1950 йиллар охирида Амударё қайирларида (Сурхондарё вил.) ҳам йўқ бўлиб кетган. 1950 йилда кенжа турнинг дунёдаги популяцияси 50–80 донани ташкил этади деб баҳоланган. Тутқунликдаги охирги ҳайвон 1970-йиллар бошида нобуд бўлган.
Оқшомлари фаол, кундузи қалин бутазорлар орасига яширинади. Ҳар 1–2,5 йилда болалайди. Февраль–март ойларида жуфтлашади, май ойида болалайди (2–4). Болалари 1,5– 2,5 йил онасидан ажрамайди, 3–6 йилда жинсий вояга етади. Ёввойи туёқлилар (тўнғиз, Бухоро буғуси, жайрон) билан озиқланади. Ҳаёт давомийлиги – 26 ёшгача.
Тўқайзорларнинг йўқ қилиниши, озуқа манбаининг камайиб кетиши, инсонлар томонидан таъқиб қилиниши ва браконьерлик.
Кўпайтирилмаган.
1957 йилдан бошлаб овлаш тақиқланган. СИТЕСнинг I Иловасига киритилган.