Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ҚОПЛОН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(CR): Бутунлай йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].

Тарқалиши

Кўҳитанг, Боботоғ тизмаси, Сувсизтоғ тоғи. Ўзбекистондан ташқарида: Туркманистон, Тожикистон, Эрон, Афғонистон, Кавказ ва Кавказорти. Жанубий ва ғарбий Осиё, Узоқ Шарқ ва Арабистон яриморолида – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Д.с.б. 1500 дан юқори бўлмаган, нотекис тоғ этакларининг сийрак пистазор ва арчазорли ҳамда тошқоялари юзага чиққан жойлари, агар туёқлилар боқилаётган бўлса, тўқайзорлар, ҳатто бепоён шўрхок ерлар.

Сони

Боботоғ тизмасининг марказий қисмида 2003–2008 йилларда 3 таси, 2003 йилда Боботоғ олдиларида 1 та, 2010 йилда Шимолий Кўҳитангда 1 та, 1997 йилдан 2015 йилгача Сувсизтоғда (Кўҳитанг шимолининг давоми) – 4 та қоплон қайд этилган.

Яшаш тарзи

Оқшом ва тунлари, эрта тонгда, баъзан кундузи овга чиқади. Жуфтлашиши ва насл қолдириши барча йил фаслларида кузатилади. Болалари 1–1,5 йилгача онаси билан бирга бўлади, 2–3 ёшда жинсий вояга етади. Ўтроқ ҳаёт кечиради, аммо ёш қоплонлар 100–200 км гача кўчиши мумкин. Ёввойи туёқлилар, баъзан кемирувчилар ва қушлар билан озиқланади. Умрининг узунлиги –20 ёшгача.

Чекловчи омиллар

Туёқлилар сонининг қисқариши, браконьерлик.

Кўпайиш холати

Ҳайвонот боғларида бошқа кенжа турларининг кўпайтирилаётгани маълум.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Сурхон қўриқхонасида муҳофаза остига олинган. Сақланиб қолган гуруҳларини мониторинг қилиш, тутқунликда кўпайтиришни ташкиллаштириш, маҳаллий аҳоли билан тушунтириш ишларини олиб бориш лозим. СИТЕС нинг I Иловасига киритилган.