Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ГЕПАРД

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

0(EX): Йўқ бўлиб кетган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [VU].

Тарқалиши

Ўтмишда – Қизилқум чўли, Устюрт ясси текислиги. Ўзбекистондан ташқарида: Эронда популяцияси сақланиб қолган (40-70 та). Ўтмишда – Туркманистон, Қозоғистон, Кавказорти, Яқин Шарқ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон. Африкада – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Турли чўллар, қия тепаликлар ва чинклар.

Сони

Қизилқум чўлида XIX асрда йўқ бўлиб кетган, Устюртда 1960-1970-йилларда 13 таси қайд этилган. Шимолий Туркманистонда 1989 йилгача, Қозоғистонда – 1989 йилда сўнгги бор учраган. Баъзи маълумотларга кўра, гепард шимоли-ғарбий Туркманистоннинг Қора-бўғоз жарликларида ҳамда Устюртнинг Қозоқлишўр яқинидаги жанубий чинклари бўйлаб ва Устюртда сақланиб қолган.

Яшаш тарзи

Асосан кундузи, баъзан ойдин кечалари ҳам фаол. Декабрь-январда жуфтлашади. Апрель-майда болалайди (2-4). Болалари 1-2 йил онасидан ажрамайди, 2-4 ёшда жинсий вояга етади. Кўпайиш давридан сўнг кўчиб юради. Жайронлар, сайғоқлар, тоғ қўйлари, қуёнлар, кемирувчилар, қушлар билан озиқланади. 14 ёшгача яшайди.

Чекловчи омиллар

Онгли равишда қириб юбориш, озуқа манбаларининг камайиши.

Кўпайиш холати

Дунё парваришхоналари ва ҳайвонот боғларида фақат Африка кенжа турининг кўпайтирилиши маълум.

Муҳоваза чоралари

СИТЕСнинг I Иловасига киритилган. Трансчегаравий кенжа тур сифатида Кўчиб юрувчи турлар бўйича Конвенция доирасида Сут эмизувчилар бўйича Марказий Осиё мамлакатлари ташаббуси рўйхатига киритилган. Тутқунликда кўпайтириш чораларини кўриш ҳамда яшаш учун қулай муҳитга қўйиб юбориш, маҳаллий аҳоли билан тушунтириш ишларини олиб бориш.