Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ЎРТА ОСИЁ ҚУНДУЗИ

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1(EN): Йўқ бўлиб кетаётган, локал тарқалган кенжа тур. ТМХИ Қизил рўйхатига киритилган [NT].

Тарқалиши

Ўтган асрнинг ўрталаригача Сирдарё, Зарафшон, Амударё ва унинг қуйилишида кенг тарқалган. Сўнгги ярим асрда ареали кескин қисқарган, ушбу тур фақат Ҳисор-Олой тоғи дарёсидагина қайд этилган. Ғарбий Тянь-Шанда борлиги ҳақида маълумотлар йўқ. Ўзбекистондан ташқарида: Ўрта Осиё мамлакатлари, Қозоғистон, Эрон, Афғонистон. Европа, Шимолий Африка, Fарбий Осиё, Хитой, Ҳиндистон, Шри-Ланкада – бошқа кенжа турлари.

Яшаш жойлари

Тошқин тоғ дарёлари, шунингдек, текислик дарёлари ва қайир кўлларида ҳаёт кечиради. Балиққа бой чучук сув ҳавзалари яшаши учун қулай муҳит ҳисобланади.

Сони

Табиий кам сонли, дарё ўзанининг 1 км ига 1 тадан тўғри келади. Коллектордренаж тизимининг кенгайишига боғлиқ равишда 2000 йиллардан бошлаб ареалининг текислик қисмида аста-секин тикланиш жараёни кузатилмоқда. Ҳозирда Амударёдан Қизилқум қўриқхонасигача бўлган ҳудудда учрайди, Аму-Бухоро канали орқали “Жайрон” экомарказидаги кўлга ҳамда Денгизкўл сув омборига ўтади, Зарафшон дарёсидан Зарафшон қўриқхонаси чегарасига ўтади. ҲисорОлойдан – Сурхондарё, Қашқадарё, Қизилдарё, Оқсув, Шерободдарё, Мачайдарё, Сангардакдарёга ўтади. Ҳисор қўриқхонасида 30 дан ортиқ қундуз сақланиб қолган. Сурхондарё вилоятининг текисликларида суғорма каналлар бўйлаб жойлашади. Умумий сони тахминан 500 тани ташкил этади.

Яшаш тарзи

Тунлари фаол, кундузи қирғоқ бўйидаги уяларига, ковак ва ғорларга беркинади. Жуфтлашиши – февраль-апрелда. Урғочиси ҳар икки йилда бир марта – январь-февралда – болалайди (2-5). Болалари уясидан апрель-августда чиқади, 3 йилдан сўнг жинсий вояга етади. Балиқлар, баъзан қурбақа, сув илон, майда сутэмизувчилар ва қушлар, сувда яшовчи умуртқасизлар билан озиқланади.

Чекловчи омиллар

Ноқонуний ўлжанинг йиллик кўрсаткичи 20 тадан кам эмас. Гидроиншоотларнинг қурилиши натижасида яшаш шароити ва озуқа захирасининг ёмонлашуви. Хўжалик фаолияти олиб борилиши сабабли ҳаддан зиёд безовта қилиниши.

Кўпайиш холати

Кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Овлаш тақиқланган. Ҳисор, Зарафшон қўриқхоналарида ва “Жайрон” экомарказида муҳофаза остига олинган. СИТЕСнинг I Иловасига киритилган. Аҳолининг экологик билимини ошириш ва ноқонуний овга қарши курашни кучайтириш лозим.