Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

Орол лимноситераси (Limnocythere aralensis)

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

1 (EN): Йўқ бўлиб кетаётган локал Орол эндемик тури.

Тарқалиши

Орол денгизи. Ўзбекистондан ташқарида: Қозоғистон.

Яшаш жойлари

Қирғоқлардаги шўрлашган сувлар тубида яшайди.

Сони

Кам топилмалар орақли маълум.

Яшаш тарзи

Кам ўрганилган. Ўлган организмларнинг чириндилари ва микро сувўтлари билан озиқланади. Овланадиган балиқларнинг аҳамиятли озуқа манбаларидан саналади.

Чекловчи омиллар

Орол денгизи сатҳининг пасайиши ва сувининг шўрланиши.

Кўпайиш холати

Сунъий шароитда кўпайтирилмаган.

Муҳоваза чоралари

Яшаш тарзини ва ареалини мукаммалроқ ўрганиш, шўрхок сувли кўлларга кўчириш, сув ҳавзаларининг гидрорежимини бир маромда сақлаш, яшаш жойларида муҳофазасини ташкиллаштириш.