Сайт тест режимида ишламоқда Сайт работает в тестовом режиме

Категориялар

Қидирув

ОЛАКУЗАН

Кўриниши

Тарқалиши


Мақоми

2(VU:D): Заиф, қисқариб бораётган; кенг, лекин спорадик тарқалган табиатан кам сонли тур. 1983 йилда миллий Қизил китобга киритилган, лекин кейинги нашрлардан чиқариб ташланган. ТМХИнинг Қизил рўйхатига киритилган [VU].

Тарқалиши

Қизилқум чўли, Устюрт ясси текислиги, Мирзачўл ва Қарши чўли, Ғарбий Тянь-Шань ва Помир-Олой тоғ тизмаларининг тоғ ёнбағирлари ва юқори камарлари, Сурхондарёнинг қуйи қисми. Оҳангарон дарёсининг юқори қисмида ареалнинг ажраб қолган юқори тоғ қисми жойлашган бўлиб, бу тарихан суғур ва реликт юмронқозиқ маконлари билан боғлиқ. Ўзбекистондан ташқарида: Шарқий Европа, Олд ва Марказий Осиё, Россия, Шимоли-ғарбий Хитой, Мўғулистон.

Яшаш жойлари

Ҳар хил чўл ва яримчўллар, дарё ва кўллар қирғоқлари, тоғ ёнбағирлари, тоғ чўллари. Ҳаёт кечириши учун у яшаётган жойда қизилдумли, катта қумсичқон ва реликт юмронқозиқлар бўлиши муҳим аҳамият касб этади. Сариқ сассиқкузан билан бирга учрамайди.

Сони

Қишлоқ хўжалиги мақсадида ерларнинг жадал ўзлаштирилиши билан боғлиқ равишда тур ареали кескин ажраб қолган, сони кескин камайган. Мирзачўл, Қарши чўлининг катта қисми ва Туркистон тоғининг ёнбағирларида ушбу тур жониворлар йўқолиб кетган. Мамлакатимиздаги тахминий сони – 5 мингта атрофида. Ангрен ясси текислигидаги юқори тоғ қисмида – тахминан 500 та.

Яшаш тарзи

Оқшом пайтлари фаол ҳаёт кечириб, баъзан кундузи ҳам ов қилади. Кўпайиш даври 5,5-6 ой давом этади. Болалари (3-6 та) февраль ойининг ўртаси ва март ойининг бошида дунёга келади. Асосий емишлари – текисликларда катта қумсичқон, тоғли ҳудудларда реликт юмронқозиқ ва қизилдумли қумсичқон.

Чекловчи омиллар

Ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги мақсадида ўзлаштирилиши ва унга мутаносиб равишда озуқа базаси – тўп-тўп бўлиб яшайдиган кемирувчиларнинг камайиб кетиши.

Кўпайиш холати

Маълумотлар йўқ.

Муҳоваза чоралари

Қизилқум ва Зарафшон қўриқхоналарида муҳофаза остига олинган. Ангрен ясси текислигида қўриқланадиган ҳудудлар, шунингдек, сақланиб қолган тур яшовчи текислик жойларда кичик буюртмахоналар тармоғини ташкил этиш зарур.